Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказ директор ўринбосари, биотехнологиялар лабораторияси мудири, б.ф.д., проф. Алишер Абдуллаев рекомбинация РНК вируслари эволюциясининг асосий механизми эканини таъкидлади.
– Бундай ҳолатлар одам вируснинг икки ёки ундан ортиқ вариантини юқтирганда содир бўлади. Рекомбинация – бу вируснинг ташқи омиллар таъсирига, масалан, антивирус препаратларини қўллаш ёки инсон танасининг ҳимоя механизмларига жавобидир. Шу боис ҳам бундай гибрид вирусларнинг учраши табиий ҳол ҳисобланади.