Яқинда Journal of Threatened Taxa илмий нашри томонидан чоп этилган ҳисоботда Ҳиндистоннинг Махараштра штатида содир бўлган воқеа ҳақида сўз боради. Ёввойи итлар тўдаси томонидан қувилган ёш ит Савитри дарёсига сакраб тушади.
Учта тимсоҳ итни кўриб, унга яқинлаша бошлади. Шуниси эътиборга лойиқки, йиртқичлар итни еб қўйиш ўрнига, уни хавфсизроқ жойга суриб, ёввойи итлар тўдаси унга таҳдид қила олмайдиган дарё қирғоғидаги ҳудудга кузатиб қўйишди, деб хабар беради tengritravel.kz.
Таъкидланишича, ушбу турдаги тимсоҳларнинг узунлиги 5 метрга, вазни эса тахминан 450 килограммга етиши мумкин. Ушбу йиртқичлар ҳатто Ҳиндистон, Шри-Ланка, Покистон ва Непалнинг маълум минтақаларида яшовчи одамлар учун ҳам жиддий хавф туғдиради.
Нашр муаллифлари ушбу ҳолатни таҳлил қилар экан, ўша пайтда тимсоҳларнинг қорни тўқ бўлгани, шунинг учун ҳам итга ҳужум қилмаганлигини тахмин қилишган. Бироқ тимсоҳларнинг оч эмаслиги уларнинг итни қутқариш учун мақсадли ҳаракатларига изоҳ бўла олмайди.
“Биз бу тимсоҳнинг руҳий ҳолати билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар деб ҳисоблаймиз, бунда турлараро “ҳиссий эмпатия” пайдо бўлади, бу жуда кенг ўрганилмаган ҳолатлардир, бир турнинг бошқа турнинг ҳиссий туйғуларини бошдан кечириш қобилияти эътирофга лойиқдир. Ғалати ҳолат. Бир гуруҳ тимсоҳлар томонидан итнинг “қутқарилиши” альтруистик хатти-ҳаракатлардан кўра раҳм-шафқатга ўхшайди. Бироқ судралиб юрувчиларнинг бундай ақлий қобилиятлари кам ўрганилган”, деб таъкидлайди олимлар.