Маҳаллий ва марказий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, Ҳиндистоннинг ғарбий штатида осма кўприк қулаши оқибатида қурбон бўлганлар оилаларига 600 минг рупий (7,2 минг доллар) миқдорида товон пули тўланади.

Шунингдек, Гужарат штати ҳукумати раҳбари Бҳупендра Пател 400 минг рупий (4,8 минг доллар) тўланишини маълум қилди. Шу билан бирга, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мукофот жамғармасидан қурбонларнинг оила аъзоларига 200 минг рупий (тахминан 2400 доллар) тўлашга ваъда берди.

Кўприк қулаши вақтида унинг устида 500 дан ортиқ одам, жумладан, болалар бўлган.