Муссон ҳаво массаси траекторияси Ҳиндистоннинг бир нечта штатларида мавсумий ёғинларнинг меъёрдан кўп бўлишига олиб келиши прогноз қилинмоқда.

Хусусан, мамлакатнинг шимоли-ғарбида ҳам меъёрдан кўп ёғин ёғиши мумкин. Бу ҳудудлар Ҳиндистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига баланд тоғлар билан чегараланган энг яқин минтақаларидан бири ҳисобланади. 

Маълумот ўрнида: Муссон ҳаво тоғлар бағридаги ҳаво оқимининг фаоллик даврида ёз ойларида тез-тез республикамизнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида комфорт кондиционер ҳавони туҳфа қилиши ва шу билан бирга локал ҳусусият эга булутларни бироз кучайтириб, жала ёғинлардан жадаллиликни ошириб бериши ҳам мумкин.