Қоплон суд биноси яқинида жойлашган ўрмондан келган. Ичкаридаги одамлар уни кўргач, бақириб, ундан қоча бошлаган.
“Суд залида бетартиблик ва нотинчлик ҳукм сурди, одамлар яширинишга жой излаб қочиб кетишди, адвокатлар ўз хоналарига қамалиб олишди”, деб ёзади газета.
Ваҳимадан йиртқичнинг тажовузкорлиги ошди ҳамда олти кишини жароҳатлади. Бир неча соатдан сўнг, ўрмон департаменти мутахассислари етиб келиб, қоплонни зарарсизлантиришди. Йиртқич ўзининг табиий яшаш жойига қайтарилади. Жароҳатланганлар касалхонага ётқизилди, дейилади mir24.tv сайтида.