Кучли ёғингарчилик туфайли Шимла шаҳридаги ибодатхона қисман вайрон бўлди, натижада тўққиз киши ҳалок бўлди. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, унинг ҳудудида 50 га яқин одам бўлган ва вайроналар остида камида 10 киши қолиб кетган бўлиши мумкин.
Қўшни Солан округида сел бир қатор аҳоли пунктларида уйларни вайрон қилди, етти киши табиий офат қурбони бўлди. Штатнинг бошқа туманларида яна бир неча киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.
Штатда кучли ёғингарчилик туфайли айрим йўллар тўсиб қўйилган, сайёҳларга яқин кунларда мазкур ҳудудга бормаслик тавсия қилинди. Мутахассисларнинг башорат қилишича, штатда камида 19 августгача ёмғир ёғишда давом этади, деб хабар беради mir24.tv.