Бу ҳақда штатнинг фавқулодда вазиятларни

бошқариш департаменти ҳинд оммавий ахборот воситаларига маълум қилди.

Табиий офат юз берган ҳудудида 300 мингдан ортиқ аҳоли қолмоқда. 551 та қишлоқ сув остида қолди. 137 мингдан ортиқ одам жабрланган Чарайдео округида энг ёмон вазият сақланиб қолмоқда.

Сув тошқинлари йўллар, уйлар, мактаблар ва бошқа инфратузилмага зарар етказди. Расмийларга кўра, табиий офат оқибатида 11 мингдан ортиқ ҳайвон нобуд бўлган.

Ҳиндистон метеорология департаменти (IMD)  кейинги икки кун ичида Ассамда яна кучли ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди report.az.