Қайд этилишича, 4 октябрь, чоршанба куни кучли ёғингарчиликдан сўнг кўл суви гидроэлектростанция тўғонининг бузилишига олиб келди.
Лачен водийсида Теста дарёси бўйидаги шаҳар ва қишлоқларни сув босди ва тўрт туманда 11 кўприк ва 270 дан ортиқ уй вайронага айланди.
Табиий офат оқибатида жами 22 минг киши жабрланди, 100 га яқин киши бедарак йўқолган, деб хабар беради korrespondent.net.