Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази (EMSC) маълумотларига кўра, Ҳиндистонда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди.

Зилзила ўчоғи 55 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Каримганж шаҳридан 18 километр шимоли-ғарбда, 10 километр чуқурликда жойлашган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ, деб хабар беради ria.ru.