“Times of India” онлайн порталида Ўзбекистон туризм секторида пандемия оқибатларини камайтириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, саёҳат манзиллари, гастрономик туризм, янги туристик объектлар ҳақида маълумот берилди. Унда UNESCOнинг моддий маданий мерос объектлари қаторига киритилган Хива, Самарқанд, Бухоро ва шунингдек, бой тарихга эга Термиз ва Тошкент шаҳарларининг жозибасига алоҳида таъриф келтирилди.

Маълумот учун: “Times of India” газетаси – Ҳиндистоннинг энг кўп ўқиладиган ва оммабоп нашри ҳисобланиб 1838 йилдан бери chop этилади, 2013 йилда тиражи 3mln.ga етган.

Шунингдек, март ойида Ҳиндистоннинг таниқли “Travel Links” sayyohlik журналида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси – Дилшод Аҳадовнинг Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданияти хусусидаги интервьюси нашр этилди. «Қизғин суҳбат давомида мен Ўзбекистонга виртуал равишда саёҳат қилгандек бўлдим ва менда ўзининг ранг-баранг маданияти, улуғвор обидалари, бой тарихий мероси, турфа хил таомлари билан дунёга машҳур мазкур гўзал мамлакатга тез орада ташриф буюриш иштиёқи пайдо бўлди,” – деди журнал бош муҳаррири Паял Саҳни. Суҳбат давомида элчи Ўзбекистондаги мавжуд кўплаб туризм йўналишлари билан bir қаторда ривожланиб келаётган қишки дам олиш зоналари, спорт турлари, экотуризм хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Маълумот учун: “Travel Links” сайёҳлик журнали ҳар икки ойда бир марта чоп этилади. Бугунги кунда унинг адади 22 минг дона бўлиб, журнал Деҳли шаҳрида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, меҳмонхоналарга тарқатилади.