Беморнинг даволовчи шифокорининг сўзларига кўра, бу тарихдаги энг йирик ўсимталардан биридир. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, бу липосаркома, ёғ тўқималарида ривожланадиган саратоннинг ноёб тури.

77 ёшли эркак танасидаги ана шундай хавфли ўсимта туфайли икки йил давомида ички аъзоларининг сиқилишидан азият чекди. Бу нафас қисилиши ва қон оқимининг пасайишига олиб келди, оқибатда эркакнинг оёқлари шишиб кетди.

Шифокорлар эркакнинг қорнидаги ўсимтани олиб ташлашди. Унинг ўлчами 75х45 сантиметр, оғирлиги эса 14 килограмм эди. Операция МРТ натижаларига кўра амалга оширилди ва олти соат давом этди. Шиш ҳажми ва жойлашуви туфайли асоратлар пайдо бўлиши мумкин эди, бироқ операция муваффақиятли ўтди, деб хабар беради mir24.tv.