Материалда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Азиз Маҳсумов ва Ҳиндистон гастрономик туризм ташкилоти президенти Ражив Гоял Андижон ошпазлик маданиятини халқаро кўламда кенг тарғиб этиш бўйича ўзаро Англашув меморандумини имзолагани маълум қилинган.

«Ўзаро Англашув меморандуми томонлар ўртасида Андижоннинг ноёб пазандачилик меросини тарғиб қилишда яқин ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Ҳиндистон гастрономик туризм ташкилоти озиқ-овқат туризмига алоҳида эътибор қаратган ҳолда Андижоннинг бой пазандачилик таклифларини халқаро аудиторияга кенг намойиш этиш учун маркетинг ва реклама кўмагини кўрсатади”, деб ёзган муаллиф.

«Биз Андижоннинг бой пазандачилик меросини дунёга намойиш этиш мақсадида Ҳиндистон гастрономик туризм ташкилоти билан ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз. Вилоятимиз маданий ўзига хослигимизнинг ажралмас қисми бўлган ранг-баранг ошхонага эга. Бу ҳамкорлик Андижон пазандачиик маданиятини глобал аудиторияга тарғиб қилиш ва минтақамизга кўпроқ меҳмонларни жалб қилишга ёрдам беради», дея Андижон вилояти ҳокими ўринбосарининг сўзларидан иқтибос келтирада  манба.

Ражив Гоял, ўз навбатида, гастрономик туризм жадал ривожланаётган йўналиш эканини, Андижон ошхонаси эса бутун дунёдан сайёҳларни жалб қилиш учун катта имкониятларга эгалигини таъкидлаган.

«Ушбу ҳамкорлик Андижонда туризм индустриясини янада ривожлантириш ва вилоят иқтисодий юксалишига хизмат қилиши кутилмоқда», дея хулоса қилган мақола муаллифи.