Робот оёқлари ёрдамида мустақил равишда ҳаракатланиб, одамлар билан мулоқот қила олади. Роботнинг бўйи 177 сантиметр. Оғирлиги 52 килограмм. Одамларга хос 45 та ҳис-туйғуни фарқлай олади. Тақдимотда намойиш этилганидек, у гул ҳам тортиқ қилиш қобилиятига ҳам эга.

Роботни бозорга чиқариш кўзда тутилмаган. Компания ундан тадқиқот платформаси сифатида фойдаланишни мақсад қилган.

Роботнинг юзи қайрилган OLED-панелидан ишланган. У иккита микрофон воситасида эшитади. Оламни 3D шаклида кўради. Роботнинг тезлиги соатига 3,6 километр, дейилади korrespondent.net сайтида.