Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Туркистон силовсини Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига, ТМХИ (Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи) Қизил рўйхати ва CИТEС конвенциясининг ИИ иловасига киритилган.

Ҳозирги кунда камёб тур ҳисобланиб, умумий сони тахминан 300 тани ташкил этади. Ўзбекистоннинг Ҳисор, Чотқол, Зомин, Сурхон қўриқхоналарида, Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофазага олинган.