Воқеа кеча, 31 октябрь куни содир бўлди. Уй эгаси 2023 йили туғилган фарзандини эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолдирши оқибатида ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетган. Соат чамаси тушдан кейин беш яримларда бу ҳақда ФВБга хабар берилган.

"Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизалоқни олиб чиқилди, Болакайнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохона юборилди. Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши ва шифокорлар назоратида, — дейилади хабарда.