— Ҳокимият органларининг ахборот хизматлари туман ёки шаҳар аҳолисини қийнаб келаётган масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганмайди, таҳлил этмайди ва ўз вақтида ёритмайди, — деди у. — Айрим вазирлик, идоралар, ҳокимликлар оммавий ахборот воситалари орқали мурожаатларга ўз вақтида муносабат билдирмай келмоқда.

Турли интернет тармоқларида танқид бўляпти, эътирозлар билдириляпти, лекин бунга жавоб йўқ, муносабат йўқ.

Масалан, Уй-жой хизмат кўрсатиш вазирлиги 420 та мурожаатнинг — 176 тасига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 354 та мурожаатнинг — 132 тасига, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 253 та мурожаатнинг — 140 тасига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 83 та мурожаатнинг — 42 тасига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 83 та мурожаатнинг — 39 тасига жавоб бермаган.