Шунингдек, ҳар бир маҳалла, туман ва шаҳарда хизматлар ҳажмини 3-5 бараварга ошириш, Миллий банк раисига эса ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб хизматларни кенгайтириш, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, илғор тажрибалар ва намунавий лойиҳаларни жорий этиш бўйича янги методологияни яратиш вазифаси қўйилди.
– Ҳокимларнинг белгилаган режаларини ўзим бирма-бир кўриб чиқдим. Уларнинг ўзига олган марралари ушбу ҳудудлар салоҳиятидан анча паст, – дея ҳокимларнинг хизматлар соҳасида тақдим этган режаларига эътироз билдирди Президент.