Лазиз Кудратовнинг компания бош директори Рашед Ассоума билан учрашувида тегишли келишувларга эришилди.
Homepital мутахассислари мамлакатимизда ДХШ тамойиллари асосида диагностика марказлари ва клиникаларини яратишда иштирок этади, шунингдек, компания тажрибасидан келиб чиқиб, соғлиқни сақлаш соҳасида рақамли ечимларни жорий этишни бошлайди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Homepital 1998 йилда БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этилган. Компания соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш учун рақамли платформаларни ишлаб чиқаради.