— Афсуски, бугунги кунда аҳолининг бу қатламларини эмлаш учун ЖССТнинг расмий рўйхатидан ўтган вакциналар орасида альтернатив бўлган бошқа вакциналар йўқ.
Маълумотларга қараганда, жаҳон олимлари томонидан бир неча вакциналарнинг болалар ва ҳомиладорларга мослаштирилган турлари ишлаб чиқилган бўлиб, улар клиник синовлардан ўтказилмоқда.
Болалар ва ҳомиладорлар учун вакциналар хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифати жиҳатидан 3-клиник синовларда тўлиқ ижобий натижа кўрсатса, ЖССТ расмий рўйхатидан ўтказилади, ундан кейингина оммавий қўллаш учун тавсия этилади.
Бугунги кунда ҳомиладор аёллар ва болалар учун коронавирус инфекциясидан сақланишнинг энг самарали усуллари — карантин қоидаларига риоя қилиш, яъни тиббий ниқобларни тақиб юриш, ижтимоий масофани сақлаш ва қўлларни доим совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов беришдир.
Шу билан бирга, уларга соғлом овқатланиш, кун тартибига риоя қилиш, одам гавжум жойларга бормаслик, лекин тоза ҳавода сайр қилиш ва енгил жисмоний фаоллик, нафас машқларини мунтазам бажариб туриш билан иммунитетларини мустаҳкамлаш тавсия этилади. Бу эса, ўз ўрнида, организмга инфекция тушганида ҳам касаллик енгил ўтишига хисса қўшади.
Шундай бўлса-да, болалар ва ҳомиладорларда шамоллаш аломатлари пайдо бўлса, уларни имкон қадар алоҳидалаш ва шифокорга мурожаат этиш керак. Бу каби шамоллаш аломатлари коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ёки йўқлиги текширилиб, шифокор назоратида даволанишни бошлаш зарур.
Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.