Аргентина ўз майдонида Чили билан дуранг ўйнади. Матчнинг 24 дақиқасида Месси пенальтидан гол уриб жамоасини олдинга олиб чиққан эди. 36 дақиқада эса Санчес жавоб тўпини киритди – 1:1.
Уругвай ва Парагвай ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади.
Колумбия сафарда Перуга жавобсиз 3та гол урди. Меҳмонлар голларига Мина (40), Урибе (49), Диас (55) муаллифлик қилди.
Боливия ўз майдонида Венесуэлани 3:1 ҳисобида енгди. Мезбонлар ўйинчиси Морена 5 дақиқада ҳисобни очган бўлса, 26 дақиқада Чпнсельор рақиб дарвозабонини доғда қолдирди – 1:1. 60 дақиқада Баранхо мезбонларни олдинга олиб чиқди. 83 дақиқада эса Морено рақиблар дарвозасига иккинчи тўпини киритди.
Жаҳон чемпионати финал ўйинларига Жанубий Америка қитъасига 4,5 та ўрин ажратилган. Ҳозирча 4 ўйиндан сўнг Бразилия 12 та очко йиғиб, яққол пешқадам бўлиб турибди. 5 ўйиндан сўнг 11 очко жамғарган Аргентина иккинчи ўринда бормоқда. Эквадорда 4 ўйиндан сўнг 9 та, Парагвайда эса 5 ўйиндан сўнг 7 та очко бор.
Бугун бешинчи турнинг навбатдаги ўйинида Бразилия Эквадорни қабул қилади.