Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 11 та тиббиёт олий таълим муассасасининг:

16 та бакалавриат йўналишида 39 919 нафар талаба;

53 та магистратура мутахассислигида 2 402 нафар талаба;

57 та клиник ординатура мутахассислигида 2 913 нафар клиник ординатор таҳсил олмоқда.

Шунингдек, жорий йилда 11 та тиббиёт олий таълим муассасасини:

бакалавриат таълим йўналишларини 4 174 нафар;

магистратура мутахассисликларини 938 нафар;

клиник ординатура мутахассисликларини 1 308 нафар;

республика ихтисослаштирилган илмий марказларни 626 нафар клиник ординатор тамомлаган.

Тиббий олий таълим муассасаларини жами 7 046 нафар мутахассис битирган.

Маълумот учун, 2021 йилда тиббий таълимдаги квоталар 2017 йилга нисбатан бир неча баробарга оширилиб, соҳада кадрлар тайёрлаш кўлами янада кенгайтирилди. Хусусан, бакалавриатдаги ўринлар 2 баробарга (3445 тадан 6950 тага) кўпайиб, магистратурада ўринлар 2,3 баробарга (718 тадан 1631 тага) етди.

Шу билан бирга, ординатурадаги ўринлар 5 баробарга (961 тадан 4972 тага) оширилиб, мақсадли квота жорий этилди ва қабул қилинадиган талабалар 1180 нафардан 1527 нафарга етказилди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.