Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.К. “Ялтирабод” МФЙ ҳудудидаги ер майдонида сув насосларини электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улаб, 255,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Ғозғон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.М. “Ялтирабод” МФЙ ҳудудидаги ер майдонида сув насосларини электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улаб, 224,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.A.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Қорасув-2” мавзесидаги савдо дўконида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 168,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Сариосиё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ю.Д.” фермер хўжалиги раҳбари Ю.Х. “Себзор” МФЙ ҳудудидаги биносида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 151,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “Х.Н.” ва бошқалар “Маҳтумқули” кўчасидаги савдо дўконида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 126,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.И.нинг (муқаддам судланган) “Гўшсой” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 109,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.