Шунингдек, Чилонзор туманининг “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи ер остидан ўтган электр узатиш кабел тармоғида юзага келган носозлик бартараф этилди.

Сергели тумани ҳудудида жойлашган 3872- ва 3738-сонли трансформатор пунктларида юзага келган носозлик заҳира трансформатор пунктига алмаштирилди. Шу туманнинг “Садоқат” маҳалласи ҳудудида жойлашган трансформатор пунктида носоз трансформатор ўрнига янги қуввати 630 кВА бўлган юқори кучланишли захира трансформатор пункти ўрнатилди.

Андижон шаҳридаги 1-2 ва 4-кичик даҳада электр таъминоти узилишига сабаб бўлган носозлик тўғриланди.

Андижон шаҳрида жойлашган “Соғлом авлод”, “Ёйилма”, “Ўзбекистон 20 йиллиги”, “Ўрикзор” МФЙларини электр энергияси билан таъминловчи ер ости кабел тармоғида фавқулодда содир бўлган носозлик тузатилди. 

Ўзбекистон тумани “Қатағон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи электр узатиш тармоғидаги носозлик тезкор чиқиш бригадалари томонидан бартараф этилди.

Урганч туманидаги подстанцияда юзага келган носозликка тезкор чиқиш бригадалари томонидан барҳам берилди.

Барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарида тунги вақтларда ҳам, кун давомида ҳам махсус бригадалар доимий равишда таъмирлаш ва созлаш ишларини амалга оширмоқда.