Бирор турдаги давлат хизматига эҳтиёж бўлган фуқаролардан сайёр тартибда аризалар қабул қилиниб, давлат хизматлари ҳам сайёр тартибда кўрсатилди.
Эрта тонгдан Деҳқон бозорлари эшиги олдида давлат хизматлари маркази ходимлари рўзғор учун бозорлик қилишга келган аҳоли вакилларига хизмат кўрсата бошлади. Хусусан, уларни қизиқтирган масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берди.
Шунингдек, яқинда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаоллик кўрсатишга тарғиб этувчи тарғибот материаллари тарқатилиб, сайлов қонунчилиги бўйича ташвиқот ишларини амалга ошириляпти.
ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати.