Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво очиқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда, фақат куннинг иккинчи ярмида айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 35-38° бўлади.
Эртадан бошлаб жанубдан Туркманистон орқали жуда иссиқ ҳаво оқимларини чиқишни бошланади. Ўзбекистон ҳудудида кундан-кунга иссиқ кучайиб, пайшанба куни 38-39° атрофида, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 40-42° гача бўлади, бу ушбу давр учун меъёрдан 5-6° юқоридир.
Жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан кучсиз ҳаво оқимларини кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу куни ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.
7-9 июнь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши, 10 июнда республика бўйлаб баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.