Бугун Тошкент молия институтида атоқли ёзувчи Абдулла Қаҳҳор ҳақидаги “Ҳақиқат мендан устун”, Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом ҳақидаги “Мен ўзбек шоириман” ҳужжатли фильмлари намойиш этилди.

Мазкур намойишлар Кинематография агентлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли” шиори остидаги миллий кино ойлиги доирасида ташкил этилмоқда.

Олдинда Зулфия, Муҳаммад Юсуф, Ибройим Юсупов ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойиш этилади.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати