Хусусан, профессионал боксда дебют қилган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпиони Абдумалик Халоков 2-раунддаёқ ғалаба қозонди. Шунингдек, бугун ҳамюртларимиздан Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Миразиз Мирзаҳалилов, Суҳроб Қаюмов, Мужбилло Турсунов, қолаверса, кечанинг марказий жангида рингга кўтарилган Баҳодир Жалолов ҳам ўз ҳисобларига навбатдаги ғалабани ёздириб қўйишди.

Барча жанглар ва уларнинг натижалари билан танишинг:

Иккинчи энг енгил вазнда (-55,2): Аветис Налбандян (Арманистон) — Викаш Даҳия (Ҳиндистон). Очколар ҳисобига кўра Налбандяннинг ғалабаси

Ярим енгил вазнда (-57,1 кг): Абдумалик Халоков (Ўзбекистон) — Олександр Егоров (Украина). 2-раундда техник нокаут эвазига Халоковнинг ғалабаси.

Ярим ўрта вазнда (-66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров (Ўзбекистон) — Маоно Алли (Танзания). 2-раундда техник нокаут эвазига Абдуқаҳҳоровнинг ғалабаси.

Энг енгил вазнда (-53,5 кг): Миразиз Мирзаҳалилов (Ўзбекистон) — Рунқи Жоу (Хитой). Очколар ҳисобига кўра Мирзаҳалиловнинг ғалабаси

Ўрта вазнда (-72,5 кг) WБC Cэнтрал Ациа турнири финали: Анвар Туропов (Ўзбекистон) — Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон). 2-раунддан сўнг Қаюмовнинг ғалабаси қайд этилди.

Биринчи ўрта вазнда (-69,8 кг) WБC Интернатионал камари учун: Эрмал Ҳадрибей (АҚШ) — Карлос Молина (Мексика). 9-раундда техник нокаут эвазига Ҳадрибейнинг ғалабаси.

Биринчи ярим ўрта вазнда (-63,5 кг) WБC Cэнтрал Ациа камари учун: Мужибилло Турсунов (Ўзбекистон) — Янгченг Жин (Хитой). Очколар ҳисобига кўра Турсуновнинг ғалабаси.

Ўрта вазнда (-72,5 кг) WБC Элиминатор жанги (12 раундлик): Мейирим Нурсултанов (Қозоғистон) — Хулио Аламос (Чили). Очколар ҳисобига кўра Нурсултановнинг ғалабаси.

Cо маин эвент: Иккинчи ўта енгил вазнда (-52,1 кг) WБC вақтинчалик чемпионлик камари учун: Педро Гуевара (Мексика) — Карлос Куадрас (Мексика). Очколар ҳисобига кўра Куадраснинг ғалабаси.

Марказий жанг: Оғир вазнда 10 раундлик жанг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) — Крис Томпсон (ЖАР). Биринчи раундда Жалоловнинг ғалабаси.