Совуқ булутли кунлар уйда ўтириш учун сабаб эмас. ЮНЕСКО ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган #wearethechildren халқаро фотокўргазмада қизиқарли экспозиция тақдим этилди.
Бу ерда бутун дунё бўйлаб ўнлаб фотосуратчиларнинг юзга яқин ноёб кадрлари жамланган.
Макон ва замон орқали ўтмишга олиб борадиган мусиқа садолари остида ҳар бир ташрифчи гўёки ўзга дунёга тушиб қолади. Болалик дунёсига. Жуда ёрқин, жуда хилма-хил.
Айтиш жоизки, фотокўргазма шу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган Эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси арафасида бошланган кенг кўламли тадбирнинг илк нуқтаси бўлди.
Ўзбекистонлик фотографлар иштирокида худди шундай фотокўргазма Парижга саёҳат доирасида ҳам ташкил этилади.
Кўргазма 20 ноябргача соат 11:00 дан 17:00 гача очиқ, кириш бепул.