Теннисчимиз мазкур мусобақада иккинчи ғалабасига эришди. Кеча у франциялик Майель Даррасни 6:1, 6:1 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. 

Энди бугун Ҳумоюн мусобақада биринчи рақам остида сараланган сербиялик теннисчи Дуже Айдуковичга қарши кортга чиқади. 

Маълумот учун, Султонов айни пайтда жаҳон рейтингида 438, Айдукович эса 238-ўринларни эгаллаб турибди.