Мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов бугун чорак финал доирасида россиялик Марат Шариповга қарши кортга чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00 дан сўнг бошланиши кутилмоқда.
Таққослаш учун Ҳумоюн айни пайтда жаҳон рейтингида 490, Марат эса 786-ўринни эгаллаб турибди.
Жуфтлик баҳсларида эса Ҳумоюн ҳиндистонлик Парикшит Сомани билан бирга россиялик Бобров/Шарипов тандеми билан ўйнайди.