Хотин-қизлар масалалари бўйича «Аёллар дафтари»ни шакллантириш, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизларни ишга киритиш орқали муаммоларини ҳал этиш бўйича жойларда, хусусан Хоразм вилоятида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хоразмга ташриф давомида Урганч шаҳридаги ”Камолот”, Урганч туманидаги «Туркманлар», Хива шаҳридаги «Цангар», Хива туманидаги “Поласултан“, Хонқа туманидаги «Баркамоллик» маҳаллаларида бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқдик. «Ҳунар ўрганишга иштиёқим бору, имконим йўқ эди», деган хотин-қизларнинг кўзларидаги қувончни кўриб кўнглимиз таскин топди.
Мутасаддилар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда жамоатчиликка хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш жуда муҳимдир. «Аёллар дафтари» билан ишлаш, «Аёллар маслаҳат марказлари» фаолиятини олиб бориш, муаммоси бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг дардини эшитиб, таклиф ва қизиқишларини рўёбга чиқаришда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида тавсиялар бердик.
Гулнора МАЪРУФОВА,
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари