2016 йилгача Ўзбекистонда бор йўғи Самарқан ва Тошкент, Марғилонда ҳунармандчилик марказлари бор эди. 2017 йил 17 ноябрдаги Президент фармонига биноан республикамизнинг барча ҳудудларида ҳунармандчилик марказлари ташкил қилиш режалари тузилди.

Президент фармонида ҳунармандчилик марказлари 2 қаватли қилиб қурилиши, 1-қаватда ҳунармандларнинг устахоналари, савдо дўконлари, кўргазма заллари жойлашиши, 2 қаватда эса уларнинг яшаши учун шароитлар яратилиш керак эди. Сузукотада шундай марказ қурилди.

Улар шу марказга ташриф буюрадиган чет эллик меҳмонларнинг ҳунармандчилик маҳсулотларини яратилиш жараёни билан чуқур танишишлари учун шароит яратилиши  керак. Шунингдек, бу  марказлар ёшларни ҳунарга ўргатувчи ўқув марказлари ҳам бўлиши керак. Кўп марказлар туристик  йўналишларга яқин жойларга қурилган ва йиллар мобайнида туристлар келишлари учун уларда шароитлар яратилган. Фармондан сўнг жами 17 та марказ қурилган бўлса, 2020 йилдан буён яна 31 та марказ қурилиб, ишга туширилди. Масалан, Риштон халқаро ҳунармандчилик марказини олсак, бу ерда 20 та анъанавий ҳунармандчилик билан шуғулланадиган кулоллар учун дўконлар ва уйлар қуриб берилди. Бу ерда Шарофиддин Юсупов, Алишер Назиров, Комилжон Исмоилов каби таниқли ҳунармандлар ҳам устахонали, ҳам уйли бўлишди.

Қарши шаҳрида эса Одина ҳунармандчилик маркази — республикада биринчи марта заргарлик санъати мактаби яратилиб, 10 дан ортиқ ҳунармандларнинг ишлаши учун шароит яратилди. Шунингдек, Фарғонада яна 13 та марказ ишга туширилиши режалаштирилган. Уларнинг асосий йўналиши ипак билан ишлаш, гиламчилик, атласчилик бўлади. Бувайдада эса темирчилик маркази барпо этилади. Тошкент шаҳрининг Яккабоғ маҳалласида Чилонзорда ҳунармандчилик маркази тайёр бўлди. Бу ерда ёшлар темирчилик йўналишида ўқиб, ишлайдилар. Кулолчиликка келсак, Хоразмда Янгиариқ туманида катта ҳунармандчилик маркази барпо этилоди. Хоразм йўналишида кошинлар, бадиалар ясайдиган ҳунармандлар фаолият олиб боради. Марказлар фаолиятидан мақсад — Ўзбекистоннинг халқ амалий санъати ва ҳунармандчилигини асраб-авайлаш, уни ёшларга ўргатиш, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”даги аёлларни иш билан таъминлаш. Бу ноёб ҳунарларимизни ёшларимизга мерос қилиб қолдирсак, улар янада такомиллаштириб, бутун дунёга ўзбек брендини машҳур қилишади.

Акобир ҲАКИМОВ,

“Ҳунарманд” уюшмаси раис ўринбосари