Қайд этилишича, ҳусийлар томонидан отилган ракеталар “кема яқинида сувга тушиб кетган”. Вайронагарчилик ва жароҳатлар ҳақида маълумот йўқ.

Бу ҳусийларнинг уч кун ичида тижорат кемасига уюштирган учинчи ҳужумидир.

Ғазо секторида уруш бошланганидан бери ҲАМАСни қўллаб-қувватловчи яманлик ҳусийлар Қизил денгиздаги кемаларга, Исроил шаҳарларига ракета ҳужумларини уюштирмоқда.

12 январь куни АҚШ ва Буюк Британия ҳарбий самолётлари ва кемалари Қизил денгиздаги савдо кемаларига қилинган ҳужумларга жавобан Ямандаги ҳусийларнинг ҳарбий объектларига илк зарбаларини берди.

АҚШ Қизил денгиздаги савдо кемаларига ҳужум қилган ҳусийларни глобал террорчи ташкилотлар рўйхатига киритди, деб хабар беради korrespondent.net.