IBA раҳбари Умар Кремлёв бокс афсонасига махсус сертификат ҳамда Малибу 2 автомобилини совға қилди ва бокс оиласи номидан унинг меҳнатига миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ, аниқроғи Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионати давомида Кремлёв Руфат Рисқиевни кўриш мақсадида касалхонага бориб, эсдалик учун чемпионлик камари топширганди. Шунингдек, IBA томонидан умрбод 1000 доллар маош ҳам тайинланган эди.