Унда И.Абдураҳмонов марказ бош директори Тарифа Ал-Зааби билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар 5,1 миллион АҚШ доллари қийматига эга бўлган икки томонлама имзоланган Оролбўйи ҳудудида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш ишлари муҳокама этилди.
Шунингдек, Оролбўйи ҳудудида қурғоқчилик ва сувсизликка чидамли ўсимлик навларини етиштириш ва улардан қишлоқ хўжалагида фойдаланиш бўйича қўшма изланишларни ташкил этиш ва буни ҳамкорликда молиялаштириш имкониятларини ўрганиб чиқишга келишиб олди.
Делегация аъзолари 100 гектар майдонда жойлашган ICBA тадқиқот участкалари ва лабораториялар фаолияти, уларда амалга оширилаётган синов ишлари ва янги технологиялар билан танишдилар.
Ташриф давом этмоқда, дея хабар бермоқда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати.