Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.O.” МЧЖ масъул шахслари “Нафосат” МФЙ ҳудудидаги қурилиш объектида умумий фойдаланишдаги ичимлик суви тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 366,6 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Зарафшон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.G.” МЧЖ раҳбари Ш.Т. МЧЖ биносида умумий фойдаланишдаги ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 101,8 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.