Вебинарни “ISO 9001” (сифат), “ISO 14001” (экология), “ISO 50001” (энергия), “ISO 45001” (меҳнатни муҳофаза қилиш) халқаро стандартларига мувофиқ менежмент тизимлари соҳасида "TUV Thuringen" (Германия), "Cert International" (Словакия)нинг халқаро аудитори А.К. Хусенов томонидан ўтказилди.
Вебинарда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Муборак нефть газ сувтаъминот” МЧЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Фарғона, Андижон ва Тўрақўрғон нефть базалари, “Гиссарнефтгаз” МЧЖ ҚКсидан 45 нафардан ортиқ мутахассислар иштирок этишди.
Иштирокчилар вебинар давомида янги “ISO 45001:2018” стандарти таркибидаги янгиликлар, аудит, атамалар ва таърифлар, аудитнинг турлари, аудитнинг асосий босқичлари, аудиторнинг ишлаш усуллари, “Мос келмаслик” тушунчаси ва аудит тамойиллари каби мавзуларда ўзаро фикрлар алмашишди.
Иштирокчилар томонидан бошқа халқаро стандартлар бўйича ўқув семинарларини ўтказиш бўйича қатор таклифлар билдирилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати