Ички ишлар органларининг ахборот инфратузилмасини ягона тизимга бирлаштириш, криминоген вазиятлар таҳлилини автоматлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди

Ички ишлар органлари таркибида Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, уларнинг зиммасига рақамли ечимларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш, электрон давлат хизматларини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби вазифалар юклатилди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида синов тариқасида туманлараро рақамли технологиялар бўлинмалари фаолиятини йўлга қўйилади.