Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувдан сўнг, Дубай шаҳри полицияси тизими фаолияти билан танишув амалга оширилди.

Жумладан, Дубай полиция тизимида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳар хил турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида энг замонавий ахборот технологиялар ва дастурий таъминотлардан ташкил топган Электрон полицияХавфсиз ва Ақлли шаҳар тизимларлари, куч ва воситаларни бошқарув маркази, кибержиноятларга қарши кураш маркази ҳамда Дубай шаҳридаги туристик объектлар ва ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Дубай шаҳрида барпо этилган “Ақлли полиция маскани-Smart police station” фаолиятлари билан танишилди.

Ташриф тафсилотлари юзасидан қўшимча ахборот бериб борилади.

ИИВ Ахборот хизмати