Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар беришича, мазкур воқеа 2022 йил 29 сентябрь куни содир бўлган. Маълум бўлишича, ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси Чирчиқ дарёсидан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди", дейилади Бош прокуротура хабарида.