Ўқувда туман ҳокимининг маънавий-маърифий масалалари бўйича маслаҳатчиси Ю.Насуллаев маъруза қилди.

Биз биламизки маънавият инсоннинг ўзлигини англатувчи бетакрор мўъжизавий куч-қудратга эгадир. Маънавият шундай қудратли кучдирки, у миллатни буюк ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштирувчи байроқдир.

Бугунги кунда мамлакатимизда аниқ мақсадга йўналтирилган маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш борасида самарали ишлар қилинмоқда.

Айниқса шу йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир.

Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз.

Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт.

Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият – деган эди давлатимиз раҳбари.

Юсуф НАСУЛЛАЕВ

Вобкент тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар

самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги

қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси