ички ишлар органларига ўз ташаббусига кўра наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ҳуқуқи берилади;

2023 йил 1 январдан бошлаб:

наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувларни наркология диспансерларининг ўзида, зарур ҳолларда бошқа муассасаларда амалга оширилади;

 наркология диспансерларидаги мавжуд койкалар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш имконияти яратилади;

наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги ишларни электрон тарзда судларга юбориш ва судлар томонидан уларни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш мумкин бўлади;

наркология диспансерларидаги мавжуд бўш койкалар сони тўғрисида маълумотларни реал вақт режимида олиш имкониятини берувчи ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда Олий суд ва ИИВга ушбу тизимдан фойдаланиш имконияти яратилади;

2023 йил 1 январдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг амбулатор ва стационар бўлимларида 1 ставкадан фаолият кўрсатувчи тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилади;

тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари ташкил этилади.