Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида жорий йилнинг 9 декабрь куни Туризм ва спорт соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда хорижий ва маҳаллий туристлар сонини кўпайтириш ҳамда зиёрат туризми ривожига алоҳида эътибор бериш зарурлиги таъкидлаб ўтилган эди.
Шунга кўра,15 декабрь куни Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари томонидан Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар иштирокида ички туризмни ривожлантириш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинар давомида Жиззах ва Бухоро вилоятлари ўртасида зиёрат туризмини ривожлантириш, ички туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда бунинг учун кўплаб қулайликлар яратилиши тўғрисида маълумотлар келтирилиб, туристик маскан ва объектларни кўпайтириш ҳақида ҳам таклифлар берилди.
– Ички туризм салоҳиятини янги босқичга кўтариш, жумладан, зиёрат туризми ривожига бағишланган ушбу учрашув нафақат Жиззах ва Бухоро вилоятлари, балки юртимиз туризм соҳаси келажаги учун муҳим воқеа бўлди, – деди Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азизбек Эгамбердиев.