🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:

🔘 Қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:

➖ Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
➖ чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
➖ судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
➖ автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
➖ жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.

🔘 Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

➡️ Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:

➖ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
➖ транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
➖ транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

📝 2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.

📋 Қарор билан шунингдек, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.