Мутасаддиларга бир ойда «карбон кредит» механизмини Қорақалпоғистонда йўлга қўйиш, Япония, Корея, АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Австралия каби йирик импортёр давлатлар билан музокаралар ўтказиш топширилди.

«Карбон кредит» экспортидан тушадиган маблағлар инфратузилма учун ажратилаётган маблағларга қўшимча бўлади ва Қорақалпоғистоннинг ўзида қолади.

Йирик хорижий компаниялар «ўрмон карбон кредити» тизими орқали экологик вазияти оғир ҳудудларда дарахт экишни молиялаштириш бўйича таклифлар билдирмоқда.

Йил якунигача Оролнинг 50 минг гектар майдонида «ўрмон карбон кредити» дастурини бошлаш вазифаси қўйилди.