Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-каналида маълум қилинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.У. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида, фуқаролар А.Б. ва Э.Т.ларни Фарғона шаҳридаги ИИВ академик лицейига ўқишга киритиб қўйиш эвазига уларнинг 1 200 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида Н.У. олган пуллари ҳисобидан 1 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.