Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти хабар берди.

22

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Эшимбетов Ғуламжон Султанбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Шерматов Қаҳрамон Хотам ўғли Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Маънавий – маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.


Подполковник Шадиев Шерзод Файзуллаевич

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Маънавий – маърифий ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Шадиев Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.


Подполковник Хидиров Бахром Махамадович

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Хидиров Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Болтаев Мурод Мамаражабович Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Юсупов Акбар Икромович Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.