"Matiz" автотранспорти ҳайдовчиси Н.А. жами 118 та қоидабузарлик содир этиб, 52 миллион сўмдан ортиқ маъмурий жарималар ишлаб олди. Учар ҳайдовчи йўлларда белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб, йўл чизиқларини босиб, қоидабузарлик содир этган. Бу ҳақда Мажбурий Бюро ахборот хизмати хабар қилди.
Бюронинг Сергели туман бўлими қарздор фуқарога тегишли бўлган "Matiz"га қидирув эълон қилиниб, қидирувдан топилган автоулов жарима майдонига жойлаштирилди. Хатланган транспорт воситасини қарздорликни қоплаш мақсадида аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.