Жамиятимизда ҳар бир фуқаро, албатта, давлат хизматлари маркази билан ижтимоий муносабатларга киришиши табиий ҳолат. Чунки марказларда тадбиркорлар ва фуқароларга 160 дан ортиқ хизматлар кўрсатилади.
Давлат хизматлари марказлари фаолияти, вазифалари ва асосий мақсадлари ҳақида ортимиздан келаётган авлод вакилларини таништириш жуда муҳим. Уларда бу борада етарли билим ва тажрибалар шаклланиши зарур.
Ана шу мақсадда ижод мактаби ўқувчилари марказ фаолияти билан таништирилди. Мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнлари кўрсатилди. Амалий машғулот сифатида ўқувчилар бир зум давлат хизматчиси сифатида фуқароларга хизмат кўрсатишди. Саволлар ва муносабатлар тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ давлат хизматларини, шу жумладан олис жойларга чиқиш орқали «мобил давлат хизматлари» кўрсатишнинг мақбул, қулай ва шаффоф услубларидан фойдаланиш давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг йўналишлари сифатида белгиланган.
Шу мақсадда ҳар ойда бир марта ДХА Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тасдиқланган махсус график асосида «Очиқ эшиклар куни» тадбирлари ташкил этиш йўлга қўйилган. Ушбу тадбир доирасида нафақат ёшлар марказларга ташкил этилади, балки, аҳолини қийнаётган масалалар ҳам аниқланиб, «Раҳбар ва фуқаро» тамойили асосида мижозлар ва тадбиркорларнинг мурожаатлари қисқа муддатларда ҳал этилишига эътибор қаратилади.
Бу каби тадбирлар Фарғона вилоятининг барча давлат хизматлари марказларида ташкил этиляпти, деб хабар беради ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.