Мазкур кўргазма ШҲТга аъзо давлатлардан келган рассомларнинг ижод намуналаридан иборат бўлди. Ижодкорларга сертификатлар топширилди ва рағбатлантирилди. Ўз навбатида хорижлик рассомлар Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини юқори баҳолаб, юксак эътибор, эътироф ва такрорланмас таассуротлар учун миннатдорлик билдирди.

Маълумот учун, «Ижодий асарларимизда Самарқанд руҳи» кўргазмаси ва халқаро пленерда иштирок этиш учун Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси, Тожикистон каби ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтидорли ва нуфузли рассомлари Самарқандга таклиф этилган, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

Ижодкорларнинг энг сара асарлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида намойиш этилади.